Мусобақада умумий 8 та жамоа ўзаро куч синашдилар, ҳусусан вилоят ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Божхона ва Ҳарбий қисмлардан таркиб топган жамоалар ўзларини жисмоний тайёргарликларини кўрсатдилар.
Мусобақанинг биринчи кунида саралаш ҳамда ярим финалида рақибларини доғда қолдирган Божхона ва ИИБ МООН жамоалари 25 август куни финалда рўбарў келдилар.
Ёш божхоначилардан таркиб топган вилоят божхона бошқармаси жамоаси чемпионлик учун кечган баҳсда ҳам юқори кайфият ва шиддат билан ҳаракатландилар, якуний ҳисоб вилоят божхона бошқармасининг 3:1 хисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ғалаба муборак!
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
25.08.2021