Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган диний-маърифий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди
693
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов иштирок этди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган диний-маърифий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди

Тадбир доирасида Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий-маданий бойликларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фондига расман топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга махсус видеоролик намойиш қилинди.

“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан юртимиздан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Мазкур ашёлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс, туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилган, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги ( XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансуб.

Тадбирда сўзга чиққан Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари У.Кодировнинг таъкидлашича, сўнгги 5 йил давомида республика божхона органлари томонидан 450 га яқин қўлёзма асарлар, ноёб танга ва бошқа осори-атиқалар ушлаб қолинди.

Ватанимиз тарихига оид мана шу ноёб дурдона асарлари Ислом цивилизацияси маркази мутахассилари томонидан ўрганилиб, кенг жамоатчилик ва ўсиб келаётган ёш авлодга тарихимиз нақадар бой эканлигига яна бир далил сифатида Янги Ўзбекистонни қуришда пойдеворнинг бир бўлаги бўлиб хизмат қилади деб умид билдирамиз.

25.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг