Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкентда 1,3 тонна наркотик моддалар йўқ қилинди!
966
Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинди.
Тошкентда 1,3 тонна наркотик моддалар йўқ қилинди!

Тадбир аввалида ташкилотчилар ва халқаро жамоатчилик вакиллари иштирокида журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил - қўшни Афғонистоннинг ҳанузгача гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда етишитирилиши, дунёнинг турли минтақаларига Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилинишидир. Таҳлилларга кўра, бу ерда ўтган йилда 224 минг гектар майдонларда 6,3 минг тонна опий етиштирилган.

Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 542,6 кг. наркотик моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 28,5 фоизга кўпайган.

Таъкидланишича, 2020 йилда 28,4 кг. героин, 124,1 кг. опий, 127,3 кг. гашиш мойи, 323,9 кг. кўкнор, 692,8 кг. марихуана, 223,9 кг. гашиш ва бошқа наркотик моддалар ушлаб қолинган.

Брифингдан сўнг 1 тонна 350 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳамкорликда аниқланган 301 та ҳолатда 164,6 кг наркотик моддалар, 20 та ҳолатда 2379 дона психотроп таблеткалар ва 13 та ҳолатда 17,2 кг. кучли таъсир қилувчи моддалар ушлаб қолинди.

24.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг