Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир янги қарор қабул қилинди
4407
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 20 август куни “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сон қарор қабул қилинди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги ПФ–6005-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона юк операцияларини амалга оширишни самарали тартибга солиш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан:

Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ

божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операциялари лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизими назорати остида божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахсининг бевосита иштирокида амалга оширилади;

божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан амалга ошириладиган юк операцияларида аниқлаган ҳар қандай тафовутлар
ва номувофиқликлар тўғрисида божхона органини хабардор қилади;

айрим товарларга нисбатан божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган
юк операцияларида божхона органи мансабдор шахси иштирок этиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини ахборот тизимларида электрон бошқаришни жорий этади.

Қарор билан тасдиқланган “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом:

- божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш тартиби;

- божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган
юк операцияларини назорат қилиш;

- божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими;

- божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгасининг ҳамда унинг ваколатли шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Бунда, Қарор божхона омборларига тадбиркорлик субъектлари манфаатларидан келиб чиқиб, лицензия талаб ва шартларига қатъий амал қилган ҳамда фаолият билан ахборот технологияларини қўллаган ҳолда шуғулланишида маълум ваколат ва ҳуқуқларни беради ва уларга мажбурият
ва жавобгарликларни юклайди.

Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан,

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг янги таҳри тасдиқланди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари”га ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

23.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг