Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жарқўрғон” ТИФ божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда
1180
Божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими бугунги кунда божхона расмийлаштируви ва назорати жараёнларини кескин равишда соддалаштириб, фуқаролар ва тадбиркорларга катта қулайликлар яратди. Мазкур тизим орқали эндиликда ҳалол тадбиркорлар ортиқча вақт сарфлашмайди, улар соддалаштирилган божхона назоратидан бир зумда ўтадилар. Ушбу ўзгаришлар натижасини “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, жорий йилнинг 7 ойи давомида ташқи савдо айланмаси 85 млн. 315 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, импорт жами 53 млн. 935 минг АҚШ долларини, экспорт эса жами 31 млн. 380 минг АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Постда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари:

-668 таси ёки 19 фоизи яшил йўлак,

-1792 таси ёки 52 фоизи сариқ йўлак,

-995 таси ёки 29 фоизи қизил йўлак тартибида расмийлаштирилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг 7 ойи давомида қиймати 29,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 45,7 минг тонна товарлар экспорти расмийлаштируви амалга оширилган.

“Жарқўрғон” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт товарлари асосан пахта ип калаваси, пахта, пиёз, кўкатлар, ун ва карам каби товарлар ҳисобланади.

Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 6,6 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 14,4 фоизи);

- Пахта маҳсулоти экспорти 3,8 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 8,3 фоизи);

- Ун маҳсулоти экспорти 1,4 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 3,1 фоизи);

- Пиёз маҳсулоти экспорти 1,9 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 4,2 фоизи);

- Карам маҳсулоти экспорти 2,4 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,3 фоизи);

- Кўкат маҳсулоти экспорти 0,8 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 1,8 фоизи).

Экспорт географияси асосан Хитой, Россия, Покистон, Афғонистон, Туркия, Украина, Қозоғистон Республикаси каби давлатлардир.

Хорижий мамлакатлардан импорт сифатида олиб келинаётган товарлар асосан қуйидагилар: технологик асбоб-ускуналар ва чорва моллари кабилар ҳисобланиб, ушбу товарлар асосан Хитой, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Туркия каби давлатлардан олиб келинган.

“Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлар томонидан товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтирилиб, қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

21.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг