Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларга амалий кўмак берилмоқда.
Хусусан, божхона соҳасига оид янги чиқаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини мазмун моҳиятини тадбиркорларга етказиш, темир йўлда товарларни экспорт ва импорти расмийлаштирувлари ҳамда тадбиркорлардаги мавжуд муаммо ва мурожатларни ўрганиш мақсадида, вилоят божхона бошқармасида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар, божхона ходимлари, солиқ идораси мутаҳасислари ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маъсул ходимлари иштирок этишди.
Сўнгги йилларда фуқароларни ҳамда товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш орқали товар ва транспорт воситалари олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар билан соддалаштирилган нормалар амалиётга тадбиқ этилди ҳамда мавжуд тўсиқлар бекор қилинди.
Дастлаб тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи ва у билан боғлиқ муаммоли вазиятлар ҳамда унинг ечимлари хусусида сўз борди. Бунда тадбиркорлар мазкур йўналишдаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг божхона органларидан дастлабки қарор олиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари мавжуд ҳам ўзларидаги муаммо ва таклифларни тадбиркорлар бевосита “Ўзбекистон тeмир йўллари” АЖ масъул ходимларига билдиришиб ўз саволларига жавоб олдилар.
Бир сўз билан айтган мазкур тадбир ўзаро савол жавоблар руҳида давом этиб акcарият мурожаат ва тушунмовчиликлар учрашувнинг ўзида ечимини топди.
Бу каби учрашувларнинг ташкил қилиниши эса ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фаолиятини янада кенгайишига хизмат қилади, яъни ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари янада ижобий натижага эришади.
21.08.2021