Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Натижалар сарҳисоби
1173
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўз ўрнида яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Ислоҳотлар самарасини биргина Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида ҳам кўришимиз мумкин, яъни 2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида, бошқарма томонидан 10 406 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми  244,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини табиий қазилмалар, радиоактив моддалар, тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, алюмин ва ундан ясалган буюмлар, азотли ўғитлар, пластмасса маҳсулотлари ташкил этди.

2021 йил январь-июль ойлари мобайнида Навоий вилоятидан товарлар 23 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб, экспортнинг катта улуши Канада, Хитой, Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Литва ва Афғонистон мамлакатларига тўғри келади.

Импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта улуш тошларни қайта ишловчи асбоб ускуналар 29,8 фоизни, юк машиналари 18 фоизни, эҳтиёт қисмлар 27,4  фоизни, электротехника ва унинг қисмлари 1,9 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, 2021 йил январь-июль ойларида Навоий вилояти 20 давлатдан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган.

2021 йил январь-июль ойлари давомида импортга расмийлаштирилган истеъмол товарлари 9,3 млн. АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 2,3 фоиз ни ташкил этиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 млн АҚШ долларига ёки 28,6 фоизга кўпайган.

2021 йил январь-июль ойлари давомида жами 10 406 дона БЮДлар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан экспорт божхона режимига 3 692 донани ёки жами БЮДларнинг 35,5 фоизини, импорт божхона режимига  6 714 донани ёки жами БЮДларнинг 64,5 фоизини ташкил этган.

Қисқача айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир.

21.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг