Ўз навбатида, божхона органлари фаолиятида ҳам мурожаатлар билан ишлашга ҳамда аҳолига имкон қадар кўмаклашишга алоҳида аҳамият қаратилган.
Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексига 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 73 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 17 таси ёзма, 46 таси электрон ва 10 таси оғзаки мурожаатлар.
Мурожаатларнинг аксар қисми, аниқроғи 63 таси жисмоний шахслардан келиб тушган бўлиб, асосан мусодара этилган товар-моддий бойликлари ҳамда божхона тўловларидан озод этиш ва бошқа масалалар кўтарилган.
Барча мурожаат эгаларига қонунчилик нормаларига мувофиқ тушинтиришлар берилган бўлиб, уларнинг ечимлари юзасидан тегишли ишлар амалга оширилган.
Юқоридаги рақамлар таҳлилидан ҳам кўриниб турибдики, мурожаатларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаган ва имкон қадар ижобий ҳал этилган.
Шу билан бир қаторда, комплекс томонидан Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ваколат доирасида ҳал этиш чоралари кўриб келинмоқда. Бу йўналишда ҳам рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2021 йил давомида 18 маротаба учрашувлар ташкил қилиниб, комплекс масъул ҳодимлари томонидан мурожаат билан келган юридик ҳамда жисмоний шахслар қабул қилиниб, уларнинг масалаларга амалий ёрдам кўрсатилган.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугун божхона органлари фаолиятида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигининг оширилиши ва бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида кўплаб фуқароларнинг муаммолари бартараф этилиб, юқори иш самарадорлигига эришилмоқда.
Ўз навбатида, барча ҳоҳловчилар “Тошкент-АЭРО” ИБКга 55 502-86-30 рақами орқали, оғзаки ёки электрон шаклда toshkent_aero@customs.uz электрон манзилига мурожаат қилишлари мукинлигини эслатиб ўтамиз.
21.08.2021