Шунингдек, бошқармада ўтказиладиган ҳар бир кенгаш ва хизмат йиғилишларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари танқидий муҳокама қилиб келинмоқда.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги қарори ҳамда Давлат божхона қўмитасининг “Давлат божхона хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида ташкил этилган бўлиб, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, ижрочиларига етказиш, чуқур таҳлил этиш ва аниқланган камчиликларни ўз ўрнида бартараф этиб бориш ишлари қатъий назоратга олинган.
Бошқармага жорий йилнинг январь-июль ойлари мобайнида жами 85 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 26 та электрон, 2 таси ёзма ҳамда 57 та оғзаки мурожаатларни ташкил этади. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилишида ижро интизоми бузилиш ҳолатлари мавжуд эмас.
Шу билан бирга, давлат ягона интерактив хизматининг “business.gov.uz” порталида “Бош вазир” қабулхонаси ташкил этилган бўлиб, бу борада бошқармада ҳам ишлар тизимли олиб борилмоқда. Бугунги кун ҳолатига мазкур портал орқали жами 16 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар муаллифларига белгиланган муддатда жавоб хатлари юборилиши таъминланган.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш мақсадида, (0867) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси – “Халқ қабулхонаси” фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, бошқармада соҳавий таркибий тузилмалар ва божхона постлари томонидан аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ТИФ қатнашчилари билан тизимли равишда мулоқот ўрнатиш мақсадида “очиқ мулоқот” учрашувлари ташкил этилиши йўлга қўйилган.
21.08.2021