Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ташкил қилинган “Ягона дарча” хизматлари маркази эндиликда тадбиркорларга экспорт ва импорт расмийлаштируви учун зарур бўладиган рухсат берувчи ҳужжатларни битта хонадан кириб олиш имконини бермоқда. Илгари эса бу ҳужжатларни олиш учун тадбиркорлар ҳар бир ташкилот биносига боришига тўғри келарди. Мазкур ташкилотлардан олинадиган рухсат этувчи хужжатлар ҳам электрон кўринишга келтирилиб, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими жорий қилинди. Бу эса ортиқча қоғоз ва маблағ сарфининг олдини олмоқда.
Жумладан, юртимизниг жанубидаги “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мазкур ижобий ўзгаришлар сабабли экспорт-импорт операциялари тез фурсатларда бажарилмоқда. Бундан эса тадбиркорлар жуда мамнун.
Маълумот учун, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида жорий йилнинг 7 ойи давомида ташқи савдо айланмаси 3 млн. 800 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, импорт жами 1 млн. 051 минг АҚШ долларини, экспорт эса жами 2 млн. 849 минг АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Постда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари:
-73 таси ёки 17,9 % и яшил йўлак,
-199 таси ёки 48,8% и сариқ йўлак,
-135 таси ёки 33,1 %и қизил йўлак тартибида расмийлаштирилган.
“Дарё порти” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт товарлари асосан «Цемент» товари ҳисобланади.
Экспорт географияси эса асосан Афғонистон давлатидир.
Хорижий мамлакатлардан импорт сифатида олиб келинаётган товарлар асосан қуйидагилар: технологик асбоб-ускуналар, автомобил эхтиёт қисмлари, кабилар ҳисобланиб, ушбу товарлар асосан Литвия, Германия каби давлатлардан олиб келинган.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг 7 ойи давомида қиймати 4,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 69,98 минг тонна «Цемент» товари экспорти расмийлаштируви амалга оширилган.
“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар томонидан товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтирилиб, қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
21.08.2021