Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаси – умр фойдаси
1489
Ҳозирги ривожланиб бораётган мамлакатимизда, йўлда ҳаракатланиш одоби, тирбанд кўчалар ҳамда пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракати кундан-кунга қийинлашиб бормоқда. Чунки, транспорт воситалари сонининг ортиши ва ҳайдовчиларнинг билими етарли эмаслиги кўплаб инсонларнинг бу ҳаётдан эрта кетишига сабаб бўлмоқда.
Йўл қоидаси – умр фойдаси

Шу мақсадда, бугун Навоий вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда  божхона ходимлари билан биргаликда “Сиз қоидани биласизми” мавзусида маьнавий-маьрифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Йўл харакати хавфсизлиги ходими С.Сафаров сўзга чикиб, янги қабул қилинаётган қонунлар, киритилган сўнги ўзгаришлар, транспорт воситасини бошқаришдаги талаблар, Навоий вилоятида ўтган 7 ойи давомида содир этилган йўл транспорт холатлари статистикаси ҳақида айтиб берди.

Шунингдек, йўл  транспорт  ҳодисаси  содир  бўлганда  унга  дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт экандиги эслатиб ўтилди:

-  транспорт  воситасини  дарҳол  тўхтатиши,  фалокат  ёруғлик  ишораларини  ёки  фалокат  сабабли  тўхташ  белгиси  (милтилловчи  қизил чироқ) ни ўрнатиши, транспорт воситасини ва ходисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;

-  шикастланганларга  биринчи  тиббий  ѐрдам бериш  учун  зарур  бўлган чораларни кўриши, “Тез тиббий ёрдам”ни чақириши, шошилинч холатларда эса  шикастланганларни  яқин  орадаги  даволаш  муассасасига  шу  йўналишда кетаётган  транспортда  жўнатиши,  бунинг  иложи  бўлмаган  холларда  ўз транспорт  воситасида  олиб  бориши,  у  ерда  ўз  исми  шарифини,  транспорт воситасининг  давлат рақамини  билдириши кераклигини айтиб ўтди.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой ҳолда ўтган ушбу тадбир ходимларга йўлда ҳаракатланишда янада эҳтиёткор бўлишликка ва оила аьзолари ҳавотирига ўрин қолдирмаслигида муҳим аҳамиятга эга.

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

21.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг