Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бир гуруҳ мутахассислар “Арқбулоқ” божхона постида
3694
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ички сиёсатида кузатилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланишлар, мамлакатнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Бир гуруҳ мутахассислар “Арқбулоқ” божхона постида

Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида, минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантирмоқда. Бундай изчил, аниқ ва конструктив ташқи сиёсатни халқаро экспертлар ва кузатувчилар ҳам эътироф этмоқда.

Куни кеча Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ эксперт ва мутахассислари Ўзбекистон Республикаси божхона хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида меҳмонларга божхона тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, “рақамли божхона” стратегияси доирасида эришилган натижалар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Тақдимот давомида хорижий меҳмонларга божхона пости фаолияти, бу ерда ташкил этилган божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнлари таништирилди.

Ташриф якунида мутахассислар Тариқ Худа Ўзбекистон божхонаси бугун том маънода юқори суръатларда ривожланиб бораётгани, соҳада эришилган ютуқлар таҳсинга лойиқлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзаро савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда ўтган ташриф якунида томонлар божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.

 Улуғбек Пўлатов,
“Арқбулоқ” божхона пости ходими

21.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг