Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактика – коррупция иллатини олдини олишда муҳим ўрин тутади
1450
Юртимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари шакллантирилди.

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарувда коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга оид Президент Фармони ва Қарори қабул қилинди ва коррупция қарши курашиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Энг асосий ўзгаришлар:

- 2022 йил 1 январга қадар “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади

- “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади

- “Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизими” ишга тушади

- Жиноят кодексида даромадлар ва мол-мулкни декларациялар жараѐнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатилади

- Давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади

- Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади ва Интернет орқали трансляция қилинади

Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тизимли равишда профилактик тадбирлар ташкил этилиб, ушбу иллатга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Биргина Тошкент вилояти мисолида оладиган бўлсак, бошқарма раҳбарияти томонидан, ходимлар яшаш шароитлари мунтазам ўрганилиб, учраётган муаммолар бартараф этиб келинмоқда. Шунингдек ходимлар иштирокида видеоалоқа орқали мунтазам профилактик тушунтириш ишлари ўтказиб келинмоқда.

Коррупция иллатини фош этишдан кўра уни олдини олган афзал. Шу сабабли Тошкент вилояти божхона бошқармаси барча пост раҳбарлари мунтазам тадбиркорлар билан учрашиб муаммолар хақида суҳбатлар ўтказиб келишмоқда ва божхона ходимлари томонидан тамагирлик ҳолатлари учраганда зудлик билан бу ҳақда хабар беришлари кераклиги ҳақида огоҳлантириб бормоқдалар.

Бундан ташқари, бошқарманинг барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари пештахталарига, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (70) 202-86-11 рақамли ишонч телефонига божхона қонунбузилиш ҳолатлари рўй берганда хабар бериши лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

 

21.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг