Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларнинг чегараларимиз орқали олиб ўтилиши масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2014
Божхона органларида бевосита Республикамиз чегаралари орқали маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши назорат қилиб борилади.
Маданий бойликларнинг чегараларимиз орқали  олиб  ўтилиши масалаларига бағишланган  тадбир бўлиб ўтди

Мазкур назорат Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан амалга оширилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солувчи органлар эканлиги белгилаб ўтилган.

Куни кеча Бухорода ташкил этилган тадбирда, айнан маданий бойликларнинг назорат қилиб борилиши, уларни юртимиз сарҳадларидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишишининг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Унда Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси ва барча вилоятлардаги бўлим бошлиқлари, Ҳунармандлар уюшмаси ва вилоят божхона бошқармасидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбир давомида, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, юқори савиядаги семинарларни вилоят Бадиий экспертиза бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилиш ҳамда маданий бойликларнинг ноқонуний айланмасини чеклаш бўйича ишларни амалга ошириш муҳокама этилди.

 Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

24.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг