Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси шахмат мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди
2360
Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ёшларининг, хусусан, турли ташкилот вакилларининг спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлаётир.
Давлат божхона қўмитаси шахмат мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 20 август куни Шахмат федерациясида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида XXX Шахмат спартакиадаси бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган мусобақада Давлат божхона қўмитасидан 3 нафар ходимлар иштирок этди.

Мусобақалар кўтаринки руҳда, қизиқарли ва рақобатга бой тарзда бўлиб ўтди.

Қизғин курашларга бой кечган мусобақалар якунида Давлат божхона қўмитаси ходимлари 12 та жамоа орасида жамоавий ва яккалик баҳслардан сўнг фахрли 2-ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилиб, совриндорларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

*

*

20.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг