Мазкур корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида, 2021 йил 17 август куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Ишчи гуруҳи ҳамда Сирдарё туман Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўлими ва туман Савдо-саноат палатаси бўлимлари иштирокида “ARIMEX” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари билан “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда соҳа вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”га Қонуни талаблари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Учрашув давомида иштирокчиларнинг божхонага ва мавзуга оид саволларга мутассадди ходимлар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, учрашув қизиқарли руҳда ташкил этилди ҳамда “ARIMEX” МЧЖдаги мавжуд муаммолар жойида батафсил ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича яқиндан кўмаклашилди.
Шунингдек, корхонанинг келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш, янги иш ўринларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан келишиб олинди.
19.08.2021