Маълумки, жаҳон мамлакатлари тан олган халқаро “ISO 17025-2019” стандарти лаборатория фаолиятини тўлиқ қамраб олган ҳолда унинг шаффофлигини таъминловчи воситалардан бири ҳисобланади.
«Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК томонидан ДБҚ Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш ва божхона экспертизаси бошқармаси синов лабораториясини тўқимачилик маҳсулотларини синаш соҳаси баҳоланиб, ушбу халқаро стандарт талабларига мослиги текширилди ва лабораториянинг компетентлик даражаси баҳоланди.
Лабораторияда ҳар бир тўқимачилик маҳсулоти чуқур кимёвий, жумладан, целлюлоза ва полиэфир толаларининг аралашмаси, эластаннинг бошқа толалар билан аралашмаси каби таҳлиллардан ўтказилади.
Баҳолаш натижаларига кўра, божхона лабораториясини халқаро “ISO 17025-2019” стандарти талабларига мослиги аниқланиб, тегишли аккредитация гувоҳномаси берилди.
18.08.2021