Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти самарадорлигини оширишга қаратилган сайёр учрашув бўлиб ўтди
2107
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ташкил этишмоқда.
Бухорода мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти самарадорлигини оширишга қаратилган  сайёр учрашув бўлиб ўтди

Яқинда ана шундай тадбирлардан бири “Бухоро ТИФ” божхона постида бўлиб ўтди. Унда ҳудудда фаолият кўрсатувчи экспортёр корхоналар вакилларига мазкур қарор юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Хусусан, эндиликда ушбу қарор асосида тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш имконияти тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, эндиликда мазкур қарорга кўра, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди. Аммо албатта, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Йиғилганларни мавзу доирасида қизиқтирган саволларга божхоначилар атрофлича жавоб қайтаришиб, уларнинг божхона хизматларини янада такомиллаштирилишини кўзлаб берган таклифларини бирма-бир қайд этиб боришди.


Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

24.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг