Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
3296
Бугун мамлакатимизда жамоатчилик, аҳоли ва тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, халқнинг ичига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қийнаётган ҳар қандай тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мурожаатлар доимо эътиборда

Барча давлат идоралари ва ташкилотлари қаторида божхона органларида ҳам аҳоли мурожаатларини эшитиш, унда кўтарилган масалаларни чуқур ўрганиб, ижобий ҳал этиш даражаси юқори босқичга олиб чиқилди.

Биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мисолида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинганида, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида жами 82 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, жисмоний шахслардан 65 та ва юридик шахслардан 17 та мурожаатлар қайд этилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 21 фоизи – божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар тақдим этиш масалалари, 15 фоизи – божхона назорати ва расмийлаштируви юзасидан ҳамда қолган  мурожаатларда бошқа масалалар акс этган.

Мазкур мурожаатларнинг 6 фоизи тааллуқлилиги бўйича мутасадди идораларга юборилган, 29 фоизи қаноатлантирилган, 65 фоизига тушунтиришлар берилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиб, уларда кўтарилган масалаларни қонунчилик доирасида ижобий ҳал қилиш, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириб, бугунидан рози бўлиб яшашлари учун ҳаракат қилиш – барча  давлат идораларининг энг муҳим вазифасидир. Шундай экан, божхона органларига қилинган ҳар бир мурожаат – доимо эътиборда.

16.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг