Мазкур ишлар доирасида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича Бухоро вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 14 август куни “Когон” ТИФ божхона пости билан ҳамкорликда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан корхоналарнинг ўзида учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувда божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Авезов ҳамда пост ходимлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ТИФ соҳасидаги муаммоларини ўрганишди.
Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.
Учрашув якунида мазкур корхоналар томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг (65) 221-60-00 “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
16.08.2021