Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди
3373
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори талаблари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш ва асосланган жавоб хатлари юбориш билан чекланиб қолмасдан, уларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олишга қаратилиб, бу борадаги ишлар тизимли ташкил этилмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармасининг ушбу йўналишдаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, 2021 йилнинг 7 ой давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 47 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 4 та оғзаки, 4 та ёзма шаклда ҳамда 39 та электрон виртуал мурожаатлар қайд этилган. Мурожаатларнинг 45 таси жисмоний шахслар томонидан ва 2 таси эса юридик шахслар томонидан юборилган. Қилинган мурожаатларнинг 47 тасига ҳам амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида тушунтиришлар берилган.

Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини бериш юзасидан қилинаётган ҳар бир мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.

Шу билан бир қаторда, вилоят божхона бошқармаси томонидан Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар иштирокида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўтказилаётган сайёр учрашувлар натижасида тадбиркорларнинг муаммолари ўз ўрнида бартараф этилмоқда. Бу йўналишда ҳам рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, жорий йилнинг шу даврига қадар жойларда
24 маротаба ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва жамоатчилик билан сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар орасида кўп маротаба “Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз товарларни олиб кириш ҳамда олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари қандай?”, “Транспорт воситаси олиб келсам, қанча тўлайман?”, “Қанақа техникаларга имтиёзлар бор?”  эканлиги сўралган. Бу каби мурожаатларга ҳам вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни фуқаролар ва тадбиркорга тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилиб борилади. Божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамли ишонч телефоларига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

        

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг