Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефонлари" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.
Унда фуқаролар божхона органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек божхона соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин. Мурожаатлар анонимлиги(махфийлиги) кафолатланади.
Агар берилаётган маълумотлар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса ёки божхона органлари фаолиятига дахлдор бўлмаса, у ҳолда маъсул ходим томонидан хабар юзасидан қаерга мурожаат қилиш кераклиги бўйича тушунтиришлар берилади.
Асосийси, ўз номи билан “Ишонч телефонлари” халқнинг ишончини оқламоқда. Давлат божхона қўмитаси мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилади, божхона чегараларидаги товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ва кўригини, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, контрабанда предметларининг кириб келишининг олдини олишдек вазифаларни ўз олдига мақсад этган.
Агарда сизда божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 24 соат хизмат кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хмзмати
13.08.2021