Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости фаолиятига назар
1476
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида божхона постида 58 199 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 2 трлн. 985 млрд.сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 2 трлн. 644,8 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 11 178 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилди. 301 та ҳолатда 11 млрд. 874 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди. Шунингдек, 5,8 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 23,9 фоизи қизил, 47,6 фоизи сариқ ҳамда 28,4 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона постида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, тун-у кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Миразиз Каримов, 
Тошкент-товар” божхона пости инспектори

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг