Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фахрий божхоначилар Хоразмга саёҳат қилишди
1050
Азалдан божхона органлари тизимида фахрийлар ва кексаларни қадрлаш ҳамда эъзозлаш анъанага айланиб улгурган.
Фахрий божхоначилар Хоразмга саёҳат қилишди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмаси томонидан тизимда узоқ йиллар ишлаган фахрий божхоначилар ҳамда бир гуруҳ ходимларнинг маданий хордиқ чиқаришлари, дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 12-15 август кунлари Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида божхоначилар Хоразмнинг қадимий обидалари, тарихий музейлари, хоразмликларнинг урф-одатлари, халқ ижодиёти ҳамда Хива хонлигининг ўзига хос миллий анъаналари билан яқиндан танишдилар.

Божхоначилар Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик бўлмиш Ичан қалъа мажмуасини зиёрат қилишди. Хоразм халқ меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, сарой ва миноралар асосан ушбу мажмуада жойлашган. Ходимлар экскурсия давомида Ичан қалъада жойлашган Саид-Оловуддин мақбараси, Калта-Минор, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Тош ҳовли саройи, Кўхна Арк истеҳкоми, Хўжа Ислом мадрасаси, Полвон Дарвоза каби тарихий-меъморий обидаларида бўлишди ҳамда яқиндан танишишди. 

Қадим Хоразмнинг осори атиқалари билан танишиш ҳар бир фуқарога олам-олам қувонч бахш этиши муқаррардир. Ушбу саёҳат барчада катта таасуротлар қолдирди. Айниқса, кексалик гаштини суриб юрган фахрий божхоначилар саёҳатдан жуда ҳам хурсанд бўлишди.

 

 

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг