Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилмоқда
2477
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари изланмоқда.
Қашқадарёда ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилмоқда

Хусусан, бошқармага 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 66 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 20 та мурожаатлар жисмоний шахслардан ва 46 та мурожаатлар юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 таси ёзма, 29 таси электрон ва 33 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этади. Шунингдек, мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилган, 46 тасига тушунтирилган ва 2 таси тегишлилиги бўйича юборилган.

Мазкур йўналишда жорий йил 10 август куни “Agro Firdavs Logistic” масъулияти чекланган жамиятининг бошқармага йўллаган мурожаати ҳам қисқа муддатда ўрганиб чиқилди.

Яъни, мурожаатчи корхона номига Нидерландия давлатидан олиб келинган транспорт воситасига ҳисобланадиган божхона тўловларини ҳозирда тўлашга имконияти йўқлиги сабабли, транспорт воситасига ҳисобланадиган божхона тўловларини кечиктириб тўлашда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатчининг масаласи ижобий ҳал этилди ва 75 миллион сўмгача божхона тўловларини 120 кунгача муддатда кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилди.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг