Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида бўлишди
1062
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти томонидан ёш божхоначиларни бўш вақтларини мазмунли, самарали ўтказиш мақсадида маданий-маърифий масканларга ташрифлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.
Ёш божхоначилар Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида бўлишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ёш ходимларининг Алишер Навоий номидаги адабиёт музейига ташрифлари ташкил этилиб, уларнинг маданий ва маърифий йўналишдаги билимлари янада ортишига эришилди.

Музей ходимлари томонидан 30 мингдан ортиқ экспонат, ашё ва ҳужжатлар мавжудлиги, 20 асрнинг 70 йилларида халқ орасида кўплаб эксдедициялар уюштирилиб, 2 мингдан ортиқ қўзлёзмалар жамланганлиги таъкидлаб ўтилиб, ёш божхоначиларга таништирилди.

Мазкур ташриф Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ёш ходимларида яхши таассурот қолдирди.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг