Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1353
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқнуний айланмасига қарши доимий кураш олиб борилмоқда.
 Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди.

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор вакиллари томонидан аввалдан олинган маълумотларга асосан «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келиб «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро К.С. нинг багажлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг багажлари ичида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий нархи тахминан 78 650 000 сўмга тенг 513 дона турли хил дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг