Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган телефонлар “яшил” йўлакда фош этилди
1907
“Тошкент” халқаро аэропорти орқали товар моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини аниқлаш борасида божхоначилар томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Яширилган  телефонлар “яшил” йўлакда фош этилди

Хусусан, «Тошкент» халқаро аэропортига «Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Ж.А. «яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётганда унинг безовталаниши божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг фуқаронинг багажи тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада унинг қўл сумкасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 24 дона турли уяли телефонлар борлиги аниқланди. Умумий баҳоси салкам 2,5 млн. сўмга тенг бўлган телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

24.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг