Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Трансформатор” режаси чиппакка чиқди
1352
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир.
“Трансформатор” режаси чиппакка чиқди

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши курашиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган “трансформатор”лар божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган текширувлар натижасида қиймати 146,2 млн. сўмни ташкил этувчи трансформаторларнинг юк ҳужжатларида, ёрлиқларида 2020 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган бўлсада, аслида муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, унинг қисмларида эса “СССРда ишлаб чиқарилган” ёзувлари мавжудлиги, трансформатор ёрлиқлари эса қайта бўялганлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4422-сон қарорига кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг