Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомашинанинг хуфия жойларига яширилган 1080 дона ичимликлар фош бўлди
1911
Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Автомашинанинг хуфия жойларига яширилган 1080 дона ичимликлар фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Ғ.К. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасига ясалган махсус яширин жойда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик 1080 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг