Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро У.А бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, жами 99 дона бўлган умумий қиймати 99 миллион сўмлик “Remdesivir 100 mg” номли тиббий дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
14.08.2021