Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Даут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни республикадан чет эл фуқароси бўлган Д.Э бошқарувида юртимизга кириб келган “Mersedes-Benz” русумли автотранспорт воситаси хавфни бошқариш тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 221 миллион сўмга тенг бўлган жами 3 дона ускуналарни ҳеч қандай ҳужжатларсиз Туркиядан Ўзбекистонга олиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.08.2021