Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дамасга устамонлик билан яширилган тамаки маҳсулотлари фош бўлди
1336
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дамасга устамонлик билан яширилган тамаки маҳсулотлари фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро И.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинанинг хуфия жойларига яширилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 32 миллион сўмлик 3200 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг