Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларининг навбатдаги тезкор тадбири Олтинкўл туманида ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Х бошқарувидаги “NISSAN INFINITI” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автотранспорт юкхонасида сифат сертификатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 56 миллион сўмни ташкил этувчи “Клексан” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.08.2021