Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарихий тангаларни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади
11081
Амалдаги тартибларга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланади.
Тарихий тангаларни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади

Бу каби қонунбузарликларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Бухоро халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқарога тегишли бўлган қора рангли сумкада декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сонли Қонуннинг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига зид ҳолда жами 5 дона 1751-1966 йилларда зарб этилган тангалар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг