Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида тўхтатиб қолинди
1314
Божхона органлари томонидан юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида тўхтатиб қолинди

Хусусан, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторлари томонидан «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келиб «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.Ш.га тегишли багажларнинг сканер қурилмаси орқали олинган тасвирлари божхоначилар эътиборини тортади. Ўрнатилган тартибда ўтказилган божхона кўриги эса шубҳаларни тасдиқлади. Фуқаронинг багажлари ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлган қиймати 10 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 3 кг. 707 гр.  кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг