Мазкур учрашувда, “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш йўналишларида божхона расмийлаштирувининг ўрни тўғрисида маълумотлар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4297-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўрисидаги” қонуни асосида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини ошириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
14.08.2021