Навбатдаги ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти божхоначиларга батафсил таништириб ўтилди. Унда мавзу борасида кенгроқ маълумот алмашиниш мақсадида бошқармага вилоят Ички ишлар бошқармасидан, жиноят ишлар бўйича вилоят судидан ҳамда Республика Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармасидан вакиллари таклиф этилди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари хусусида гапириб, тизимни ислоҳ қилишда бевосита мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишга, қонун устуворлигини ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Суннадов божхона ходимларига Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддалари бўйича тушунтиришлар бериб борди. Айниқса мазкур Кодекснинг 81-моддасига кўра Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар борасидаги маълумотлари божхоначиларимизда катта қизиқиш уйғотди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
23.10.2018