Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари мазмуни ходимларга етказилди
1827
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.
Коррупцияга қарши курашишда Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари мазмуни ходимларга етказилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизик бўлими бошлиғи Р.Акбаров томонидан ходимларда Давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари тўғрисида кенг маълумот берилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор асосида қуйидагилар:  

- 2021 йил 1 сентябрдан, Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши;

- 2021 йил 1 авгyстдан, Давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилиниши;

- 2022 йил 1 январдан, “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилиши жорий этилмоқда.

Шунингдек, ушбу Фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Бугунги кунда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис  этиши зарур.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг