Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Натижалар сарҳисоб қилинди
1179
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда чек қўйиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси мисолида 2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида, хориждан импорт қилинган товарлардан қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 664,31 миллиард. сўм божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилган.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 614,66 миллиард сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёз ва переференциялар қўлланилди.

1-диаграмма

Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 136 миллиард. 33 миллион сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

2021 йил январь-июль ойларида Хоразм вилояти бўйича товарлар ташқи савдо айлануви (хизматларни ҳисобга олмаган ҳолда) 469,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 2020 йилга нисбатан 124,0 млн. АҚШ долларига ёки 35,8%га ошди (2020 йилда – 345,8 млн. АҚШ долл.).

2-диаграмма

Шу жумладан, товарлар экспорти 82,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 млн. АҚШ долларига ёки 38,4%га ошган (2020 йилда – 59,6 млн. АҚШ долл.).

Вилоятнинг саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари томонидан дунёда кечаётган пандемия шароити бўлишига қарамай ишлар тўғри йўлга қўйилиши натижасида, экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсишга эришилди. Асосан қуйидаги товарлар экспорт қилинди.

3-диаграмма

Вилоятдан экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия (40,8 млн. долл.), Хитой (14,4 млн. долл.), Туркия (12,5 млн. долл.), Қозоғистон (3,3 млн. долл.),  Эрон (1,9 млн. долл.), Тожикистон (1,7 млн. долл.), Украина (1,5 млн. долл.), Туркманистон (0,9 млн. долл.), Грузия (0,6 млн. долл.), Германия, Беларусь, Бангладеш ва Покистон (0,5 млн. долл.) каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

4-диаграмма

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши борасида бошқарма тасарруфидаги “Урганч” ва “Ҳазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.

Божхона постларида жами 1649 та божхона кўриклари амалга оширилиб, кўриклар давомида 11 та ҳолатда 546,0 млн. сўмлик божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Ушбу давр мобанида “Урганч” ва “Ҳазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами 6 791 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, шундан 1 681 таси ёки (24,8 фоиз) “қизил” йўлакда, 3 225 таси ёки (47,4 фоиз) “сариқ” йўлакда, 1885 таси ёки (27,8 фоиз) “яшил” йўлак тартибида расмийлаштирилган.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳисобот даврида 135 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, натижада 803,7 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 5 миллиард 332 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 9 та ҳолатда 0,19 грамм “героин”, 2095,64 грамм “опий”, 14,6 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддалари, 14 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 846 дона “Трамадол” гиёҳвандлик таблеткалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

5-диаграмма

Мурожаатлар йўналишига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилнинг ўтган 7 ойи давомида вилоят божхона бошқармасига жисмоний шахслардан 16 та ҳамда юридик шахслардан 7 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 13 таси электрон тарзда, 2 таси оғзаки ва 8 таси ёзма шаклда тақдим  этилган. Мурожаат турлари бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг 22 таси ариза, 1 таси шикоятни ташкил этади.

Мурожаатларнинг асосий қисми божхона тўловлари ва имтиёзлар, божхона назорати ва расмийлаштируви масалаларига тааллуқлидир.

Айтиш ўринлики, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги шахсий таркибга тушунтириб борилмоқда. Натижада мурожаатларнинг деярли барчаси 10 кундан ошмаган муддатда кўриб ҳал этилган.

Шу ўринда, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли  “Ишонч телефони”га ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (62) 227-70-11 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

14.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг