Бугунги кунда мамлакатимизда бу иллатга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда ”Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қутлимуратов сўзга чиқиб божхона органларида коррупцияга карши курашиш, уни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Бошқарма бошлиғи Б.Қутлимуратов ўз маърузасида бугун халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ максадлар қўйганлиги, тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, аввало, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда, тинч ва осуда ҳаётимизга, хавфсизлигимизга таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик ва коррупциянинг салбий таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, халқимиз орасида жиноятни жазолашдан кўра, уни олдини олиш, бу борада тегишли профилактик чора-тадбирлар кўриш афзалроқдир деган тушунча шаклланиб бораётганлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими катта тезкор вакили Д.Равшанов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши кураш йўналишида божхона органлари тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирар экан, республикамизнинг ички бозорини сифатсиз маҳсулотлардан муҳофаза қилиш, маҳсулотларни қонунга хилоф равишда республика ҳудудига кириб келиши ва олиб чиқиб кетилишини олдини олиш ҳамда божхона назоратини самарали ташкил этиш юзасидан божхона органларига бир қатор ваколатлар берилиб, масъулиятли вазифалар юклатилганлиги, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан божхона органларига алоҳида эътибор берилиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасида бир қатор ҳукумат ҳужжатлари қабул қилиниб, амалий чоралар кўриб келинаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун-моҳияти таништирилиб, ҳукуматимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда таъсирли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ва бу борада божхона органлари тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Божхона органларининг асосий вазифаси республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги, бунда жиноятчилик ва коррупция иллатлари мамлакатимиз миллий ва иқтисодий манфаатларига путур етказувчи реал ҳамда потенциал таҳдид эканлиги, унга қарши барча бирдек курашиши кераклиги, бу эса халқимиз, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг ҳамкорлигини, шаффофлигини ва очиқлигини таъминлаш орқали Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга хизмат қилиши хусусида мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида Давлат божхона қўмитаси томонидан мавзуга оид видео-ролик намойиш этилди ҳамда йиғилиш қатнашчиларига видеороликда намойиш этилган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб олишликлари уқтирилди.
14.08.2021