Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўтказилган спорт мусобақасида божхоначи аёллар муносиб ўринни эгаллашди
2330
Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан вилоятда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада ўнга яқин хотин-қизлар жамоалари ўзаро беллашдилар.
Ўтказилган спорт мусобақасида божхоначи аёллар муносиб ўринни эгаллашди

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада ҳар бир жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақада Қарши шаҳридаги олий ҳарбий авиация билим юрти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни эса вилоят ИИБ ва Божхона бошқармаси волейболчилари қўлга киритди. Ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, ватанимиз тинчлигини ҳимоя қилишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ҳамда эркаклар билан бирга камарбаста бўлиб хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи аёлларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.  

 

13.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг