Биргина, вилоят божхона бошқармаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, 2021 йилнинг 7 ой давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 93 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 22 та оғзаки, 24 та ёзма шаклда ҳамда 47 та электрон виртуал мурожаатлар қайд этилган. Мурожаатларнинг 43 таси жисмоний шахслар томонидан ва 50 таси эса юридик шахслар томонидан юборилган. Қилинган мурожаатларнинг 46 таси қаноатлантирилган 47 таси бўйича амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида тушунтиришлар берилган.
Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини бериш юзасидан қилинаётган ҳар бир мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
Юқоридаги рақамлар таҳлилидан ҳам кўриниб турибдики, мурожаатларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаган ва имкон қадар ижобий ҳал этилганлигини кўришимиз мумкин.
Шу билан бир қаторда, вилоят божхона бошқармаси томонидан Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар иштирокида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўтказилаётган сайёр учрашувлар натижасида тадбиркорларнинг муаммолари ўз ўрнида бартараф этилмоқда. Бу йўналишда ҳам рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, жорий йилнинг шу даврига қадар жойларда 32 маротаба ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва жамоатчилик билан сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, бевосита бошқарма раҳбарияти томонидан 42 нафар мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг масалаларга амалий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар орасида кўп маротаба “Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз товарларни олиб кириш ҳамда олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари қандай?” эканлиги сўралган. Буларга ҳам вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан фуқаронинг яшаш жойларига борилиб, амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди.
Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни фуқаролар ва тадбиркорга тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилиб берилади. Божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (65) 221 60-00 рақамли ишонч телефоларига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
13.08.2021