Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган импорт товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 121 миллион сўмлик тикувчиликда фойдаланиладиган 4 минг 845 м2 синтетик матолар ҳамда оғирлиги 1386 кг. бўлган қадоқлашда ишлатиладиган матолар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.08.2021