Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Р.С. бошқарувидаги “NEXIA” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт юкхонасида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 21 миллион сўмни ташкил этувчи “Конвулекс 50мг”, “Депакин хроно 500мг”, “Трихопол” номли 12 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.08.2021