Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши барча бирдек курашиши лозим
1458
Коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

Албатта, ҳар қандай мамлакатда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш жараёнларида жамоатчиликнинг ўрни беқиёс саналади. Чунки ҳар бир фуқаро жамиятдаги у ёки бу соҳада ўзи дуч келаётган коррупцион ҳолатларга ўз фикрини расмий ёки шахсий тарзда муносабат билдириши лозим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Шу ўринда божхона қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

11.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг