БМТнинг Гиёхвандлик воситалари ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг "Идоралараро мобил гуруҳлар ташкил қилинган ҳолда афғон наркотиги контрабандасига карши курашиш" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 2 августидан бошлаб Наманган шаҳрида Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида "Трансчегаравий уюшган жиноятчиликка карши курашиш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида профайлинг усулларини қўллаш" мавзусида ўкув тренинги ўтказилмокда.
Тренингга халкаро экспертлар ҳам жалб қилинган бўлиб, асосан жиноятчининг психологик портретини таърифлаш, инсоннинг новербал белгиларига қараб унинг ички кечинмаларини аниқлаш ва кейинги хатти ҳаракатларига баҳо бериш усуллари ва кўникмалари ўргатилиб, олинган билимларни амалиётда синаб кўриш учун чегара божхона постига ташриф буюриш кўзда тутилган.
Мазкур тренинг жорий йилнинг 13 августига кадар давом этади.