Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚда “Афғонистондаги вазият: замонавий тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
1054
Давлат божхона қўмитасида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси Акрам Умаров иштирокида “Афғонистондаги вазият: замонавий тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда ДБҚ раиси ўринбосари У.Кодиров ва шахсий таркиб иштирок этишди.
ДБҚда “Афғонистондаги вазият: замонавий тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тадбир давомида, спикер  Акрам Умаров томонидан Афғонистондаги ҳозирги ички ва ташқи сиёсий вазият ҳамда Афғон можароси эскалациясининг Марказий Осиёга таъсири хусусида сўз борди.

Шунингдек, спикер Афғонистондаги барқарорлик нафақат қўшни республика фуқароларининг ўзи, балки умуман бутун минтақа учун муҳимлигини қўшимча қилди. Мамлакатнинг улган савдо-иқтисодий ва транзит салоҳияти мавжуд. Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар кенг соҳаларда тобора юксалиб бораётганини яққол кузатиш мумкин. Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик жараёнига ўтишнинг ягона минтақавий ва халқаро ечими бўлиши тарафдори.

Инфографика ва видеороликлар ёрдамида бўлиб ўтган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Спикер билан бундай учрашувлар давомли бўлишига келишиб олинди.

11.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг