Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш мавзусида тадбир ўтказилди
1554
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида божхона соҳасида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашишга бағишланган навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.
Қашқадарёда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш мавзусида тадбир ўтказилди

Унда бошқарма бошлиғи З.Турдалиев, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳасанов, бошқарма шахсий таркиби, уларнинг яқин қариндошлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, бошқарма масъуллари томонидан ходимларга юклатилган вазифалар, ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, ходимларнинг хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларига аралашмаслик ҳамда бу турдаги жиноятларга қарши курашиш юзасидан доимий равишда тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

- Шахсий таркибнинг ота-оналари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, –  дейди, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳасанов, – Бизнинг асосий вазифамиз ходимларни ватанга садоқат билан хизмат қилишини таъминлашдан иборат. Бу борада, ходимларнинг хизматдан ташқари вақтларда ҳам коррупция ҳолатларга аралашмасликлари бўйича ота-оналар билан доимий алоқа қилиб турамиз.

Ўтказилган учрашувда ота-оналар томонидан ўзларининг катта ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, қимматли маслаҳат ва ўгитлар берилди. Ҳар бир божхона ходими ўз юртига, ота-онаси ва оиласига содиқ бўлишлиги, юртимизда олиб борилаётган ўзгаришларга ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари, тадбиркорлар ва фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатиш, божхоначи деган шарафли касбга муносиб бўлишлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликни янада жонлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.   

Тадбирда кун тартибидаги мавзуга оид қисқа метражли фильм йиғилиш иштирокчиларига намойиш этилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтилди.

 Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

9.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг