Шу муносабат билан ҳар йили божхона ходимлари ўртасида ўтказилиши белгиланган мини футбол бўйича республика мусобақаси водий саралаш босқичидан бошланади.
Бу йилги саралаш босқичи Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Фарғона вилояти жамоаси дастлаб Наманган вилояти жамоаси билан ўзаро куч синашдилар. Пухта тайёргарлик кўрганлиги сезилиб турган ўйинда Фарғоналик божхоначилар 8:3 ҳисобида ўзларининг дастлабки ғалабаларини қўлга киритдилар. Навбатдаги баҳсда Фарғона ва Андижон вилояти божхона бошқармалари ходимлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун майдонга тушдилар. Муросасиз кечган ўйинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
9.08.2021